Линклар

logo-print

Никита Хрушчев. Суратдаги тарих


Никита Хрушчев 1936 йилнинг 5 декабрида Советларнинг навбатдан ташқари 8-съездида нутқ сўзламоқда.

Никита Хрушчев 1936 йилнинг 5 декабрида Советларнинг навбатдан ташқари 8-съездида нутқ сўзламоқда.

Шу ҳафтада СССР тарихида истеъфога чиқарилган ягона давлат раҳбари Никита Хрушчев Совет Иттифоқи Коммунистик партияси биринчи котиби лавозимини эгаллаганига 60 йил тўлди. 1953 йилнинг 12 сентябрида ҳокимиятга келган Ҳрушчев СССРда кенг кўламли ислоҳотларни бошлаган ва охир-оқибат ўз партиядошлари фитнаси билан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.

СССРда Сталин шахсига сиғинишнинг қораланиши, Сталин даврида қатағон қилинган миллионлаб одамларнинг оқланиши ва ГУЛАГ лагерларидан озод этилиши Ҳрушчев ўтказган сиёсий ислоҳотнинг бир қисми эди. Мазкур сиёсат ортидан 1960 йилларда даҳшатли мустабидлик бошқарувида қул сифатида яшаган миллионлаб одамлар озроқ бўлса-да, эркин нафас ола бошлади. Мазкур сиёсат ортидан санъат, маданият, адабиёт, тасвирий санъат, телевидения ва бошқа соҳаларда янгича фикрлайдиган янги авлод пайдо бўлди.
Лазар Каганович, Николай Булганин, Никита Хрушчев Сталин тобути олдида,6 март, 1953 йил

Лазар Каганович, Николай Булганин, Никита Хрушчев Сталин тобути олдида,6 март, 1953 йил



Қишлоқ хўжалигида Никита Хрушчев қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсатини олға сурди. Аммо қишлоқ хўжалигидаги чала ислоҳотлар ортидан мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги ҳам пайдо бўлди.
Хрушчев коммунистларнинг 20-съездида Сталин шахсига сиғинишни танқид қилмоқда.

Хрушчев коммунистларнинг 20-съездида Сталин шахсига сиғинишни танқид қилмоқда.



СССРда Сталинча бошқарувдан воз кечган Никита Хрушчев ташқи сиёсатни мустабидона тарзда олиб боргани билан ҳам тарихда қолган. Унинг босими ортидан Берлин девори қад ростлади. Бунинг оқибатида Германия пойтахтининг АҚШ ва Британия бошқарувидаги ғарбий қисми Москва назоратидаги қисмидан ажратилиб, қариндош-уруғлар, оналар ва болалар, дўстлар ва дугоналар бир-бирларидан роппа-роса 28 йилга ажратиб қўйилди. 1989 йилнинг 9 ноябрида ГДР ҳукумати Ғарбий Берлин билан чегарани бекор қилди, 1990 йилда эса Берлин девори бузиб ташланди.
1956 йилда Венгриядаги исён Хрушчев буйруғи билан бостирилди.

1956 йилда Венгриядаги исён Хрушчев буйруғи билан бостирилди.


Ҳрушчев 1956 йилда Венгриядаги қўзғолонни бостирди. Кубага Совет ракеталарини жойлаштириш ташаббусини кўтариб, жаҳонни уруш ёқасига олиб келиб қўйди.
1959 йилнинг 27 июлида АҚШ вице - президенти Ричард Никсон Москвада Америка маҳсулотлари кўргазмасини очмоқда.

1959 йилнинг 27 июлида АҚШ вице - президенти Ричард Никсон Москвада Америка маҳсулотлари кўргазмасини очмоқда.



Хрушчев СССРни бошқарган пайтдаги энг катта ютуқ, сўзсиз Совет Иттифоқи томонидан жаҳон тарихида биринчи марта коинотнинг забт этилиши бўлди. 1961 йилнинг 12 апрелида жаҳоннинг биринчи фазогири Юрий Гагарин коинотга сафар қилди.
Никита Хрушчев Юрий Гагаринни Внуково аэропортида кутиб олмоқда.

Никита Хрушчев Юрий Гагаринни Внуково аэропортида кутиб олмоқда.



Никита Хрушчев 1964 йилда ўз партиядошлари фитнаси билан ҳокимиятдан четлатилди ва унинг ўрнига Леонид Брежнев тайинланди. Никита Хрушчев 1971 йилда вафот этган.
Хрушчев давлат раҳбари сифатидаги энг сўнгги нутқини сўзламоқда. Унинг ўнг томонида СССРнинг бўлажак раҳбари Леонид Брежнев.

Хрушчев давлат раҳбари сифатидаги энг сўнгги нутқини сўзламоқда. Унинг ўнг томонида СССРнинг бўлажак раҳбари Леонид Брежнев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG