Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:48

Царнаевнинг қозоғистонлик курсдошларига айбловлар илгари сурилди


Бостон прокуратураси Жоҳар Царнаевнинг қозоғистонлик курсдошларига нисбатан айбловларни илгари сурди.

Азамат Тажаяков ва Диас Қадирбаевлар апрел ойидаги Бостон портлашлари бўйича далил-исботни йўқ қилишга уринишда айбланмоқда

Жумладан, АҚШ прокуратураси Қодирбоевни Бостон портлашлари бўйича олиб борилаётган тергов ишига тўсқинлик қилиш ва далил-исботни йўқ қилишда тил бириктиришда айбламоқда.

Агар айбдор деб топилсалар, Қадирбаев ва Тажаяков 25 йилга қамалиши ёки АҚШдан депортация қилинишлари мумкин.

15 апрелда Бостондаги марафонда юз берган ҳужум уч кишини нобуд қилган ва 264 нафарини яралаганди.

19 ёшли талаба Джохар Царнаев портлашларни амалга оширишда айбланади. Унинг 26 ёшли акаси Тамерлан полиция билан отишмада ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG