Линклар

Қозоғистонда ўзбек фуқароси 90 кг марихуана билан қўлга тушди


Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида ўзбек фуқароси йирик миқдорда наркотик моддаси билан қўлга олинган. Бу ҳақда Kazakhstan Today нашри хабар берди.

Полиция Олмаота вилоятининг Қорасой тумани Абай қишлоғида ўтказган рейдлари пайти 52 ёшли Ўзбекистон фуқароси 90 килограмлик марихуана билан қўлга олинди.

Исми айтилмаётган ўзбекистонлик ўз мамлакатида ҳам наркотиклар билан боғлиқ жиноятларда гумонланаётган бўлган, дейилади хабарда. Ҳозир у қамоққа олинган.
XS
SM
MD
LG