Линклар

United Airlines йўловчиларга бепул олинган билетлар билан учишларига руҳсат берди.

Ширкат вакилларига кўра, компютер тизимидаги хатоликлар туфайли учоқ билетларини тасодифан бепул олган йўловчилар ҳам улардан фойдаланишлари мумкин.

Гап шундаки, пайшанба куни компютер тизимида бир неча соат давом этган ишкаллик туфайли кўплаб йўловчилар учоқ чипталарини бепул ёки атига беш-ўн долларлик аэропорт солиқин тўлаб олишган.

Хатоликлар аниқланганидан сўнг авикампания ўз сайтини вақтинча ёпиб қўйди.

United Airlines ширкати вакиллари компютердаги хатолик туфайли қанча одам бепул билет олгани ва бундан ширкат қанча миқдорда зарар кўрганини очиқламаяпти.
XS
SM
MD
LG