Линклар

Ҳафта суратлари: Кадиқўйда ҳеч ким "Қўй", демади


Истанбулнинг Кадиқўй туманидаги намойишчи полиция кўздан ёш чиқарувчи газ қўллаши мумкинлигини эсга олган ҳолда противогаз кийиб олган.

Истанбулнинг Кадиқўй туманидаги намойишчи полиция кўздан ёш чиқарувчи газ қўллаши мумкинлигини эсга олган ҳолда противогаз кийиб олган.

Ўтган ҳафта Туркия ҳукуматига қарши намойиш ўтказаётган норозилар Истанбулнинг Қадиқўй туманида куч билан тарқатилди. Фотомухбирлар мана шу ва бошқа муҳим воқеаларни тарих саҳифаларига муҳрлашга ҳаракат қилдилар. Уларнинг айримларини биз ҳам сизга илиндик.

13 сентябр куни эрталаб Толиблар жанггарилари Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги АҚШ консуллиги биноси яқинида ҳужум уюштирди. Ҳужумда икки нафар хавфсизлик ходими ва беш нафар жанггари ўлган. АҚШ консуллиги матбуот котиби ҳужумда консуллик ходимларига зарар етмаганини билдирди.


13 сентябрда Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтди.


Саммитда ташкилотга аъзо Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикстон ва Қирғизистон президентларидан ташқари, Эрон, Афғонистон, Монголия раҳбарлари ва бошқа бир қатор давлатлар вакиллари иштирок этди.


Қозоғистонда ўтаётган Кўпкари бўйича биринчи Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонлик чавандозларга ютқазиб қўйди.


Остона шаҳрида ўтказилаётган кўпкари бўйича биринчи Осиё чемпионатида Ўзбекистон билан Қирғизистондан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Хитой, Мўғилистон ва Россиядан келган суворилар ҳам иштирок қилмоқда.


Улоқчилар 15 сентябргача куч синашади.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навльний Москва мэри сайлови натижалари юзасидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Ўтган якшанба кунги сайловнинг расмий натижаларига кўра, Навальний амалдаги мэр Сергей Собянинга ютқазди.


Навальнийнинг айтишича, унинг сайловолди штаби сайлов натижалари қалбакилаштирганини исботловчи 950дан ортиқ ҳолатни ҳужжатлаштирган.

Расмий натижаларга кўра, кремлпараст Собянин 51 фоиз овоз олиб, иккинчи давра сайлов ўтказишга эҳтиёж қолмаган.

Истамбулнинг Кадиқўй туманида 12 сентябрда аксилҳукумат намойишини полиция шовқин ва тутун чиқарувчи гранаталар билан тарқатишга мажбур бўлди.

Намойишлар 10 сентябрда бошланган эди. Норозилар ҳукумрон Адолат партияси штаб квартирасига ҳужум қилиб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилишгач, полиция норорзиларга нисбатан куч қўллади.


2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларининг 12 йиллиги муносабати билан АҚШда хотира тадбирлари бўлиб ўтди.

Президент Барак Обама 11 сентябр фожеасида ҳалок бўлган қарийб 3 минг кишини ёдга олиш учун Оқ уй олдида ўтган бир дақиқалик сукут сақлаш маросимида қатнашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG