Линклар

logo-print

Сурия кимёвий қуроллар конвенциясига келаси ой аъзо бўлади


Россия ТИ вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Россия ТИ вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

БМТ Суриянинг Кимёвий қуроллар конвенциясига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини расман қабул қилди.

Шанба куни БМТ Сурия халқаро келишувга 14 октябрда қўшилишини эълон қилди.

Суриянинг бу конвенцияга аъзо бўлиши бу мамлакатга қарши ҳарбий зарба берилишининг олдини олиш бўйича АҚШ ва Россия ишлаб чиққан режанинг бир қисмидир.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ўртасида Женева шаҳрида уч кун давом этган музокаралар натижасида эришилган режада Суриянинг кимёвий қуроллари 2014 йил ўртасигача йўқ қилиниши ёки ҳукумат ихтиёридан чиқарилиши назарда тутилган.

АҚШ Президенти Барак Обама агар режа амалга ошмаса, “Қўшма Штатлар ҳаракат қилишга тайёр туриши” ҳақида огоҳлантирди.

Пентагон АҚШ кучлари эҳтимолий зарба бериш позициясида қолаётганини билдирди.

Сурия бўйича Россия-Америка келишувини Британия, Франция, Хитой ва Эрон олқишлади.
XS
SM
MD
LG