Линклар

logo-print
Афғонистон шимолида жойлашган Саманган вилоятидаги конда рўй берган аварияда камида 27 одам нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, шанба куни Руйи Ду Аб туманидаги кўмир кони босиб қолгани натижасида кончилар ер остида қолиб кетган.

Саманган вилояти маъмурияти матбуот котиби Муҳаммад Сидиқ Азиз авария пайтида 20 киши жароҳат олганини билдирди.

Саманган вилояти Хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Мусадиқулла Музаффарий пойтахт Кобулдан 215 километр шимолда жойлашган конда қутқарувчи гуруҳнинг тўрт аъзоси ҳам оғир жароҳат олганини айтди.

Музаффарий авария натижасида 12 кончи ер остида қолиб кетгани тахмин қилинаётганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG