Линклар

logo-print

Колорадода тошқиндан камида тўрт киши ўлди, юзлаб одам бедарак кетди


АҚШ ғарбидаги Колорадо штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида камида тўрт одам ўлди, юзлаб одам бедарак кетди.

Расмийлар йўқолган одамларнинг айримлари жароҳат олган бўлиши мумкинлигини, бошқалар яқинларини огоҳлантирмай хавфсиз жойларга кўчиб кетганини тахмин қилмоқда.

Колорадода сўнгги 100 йил ичида рўй берган энг мудҳиш табиий офат экани айтилаётган сув тошқинлари чоршанба куни бошланган эди. Натижада минглаб аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Сув тошган минтақанинг хавфли ҳудудда қолиб кетган одамларни эвакуация қилиш учун ҳарбий вертолётлар ёрдамга келди.

АҚШ Президенти Барак Обама табиий офат рўй берган минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди.
XS
SM
MD
LG