Линклар

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида мавқеини яхшилади


Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФА жаҳон терма жамоалари рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мавқеини яхшилаб 59-ўриндан 57-ўринга кўтарилди.

Сентябр ойидаги натижага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореядан бир поғона юқорида турибди.

Ўтган йил сентябр ойидаги рейтингда Ўзбекистон 70 ўринга қўйилган эди.

Айни пайтда, ФИФА эълон қилган охирги рейтингда Тожикистон 117, Туркманистон 125, Қозоғистон ва Афғонистон 132 ва Қирғизистон 144-ўринга қўйилган.

Жаҳон терма жамоалари рейтингининг биринчи учта ўрнини Испания, Аргентина ва Германия эгаллади.
XS
SM
MD
LG