Линклар

Ҳиндистон Пекин ва Европагача учадиган ракета синовини ўтказди


Ҳиндистон Пекин ва Европанинг аксар ҳудудигача етиб борадиган, ядровий каллаклар ўтнатилиши мумкин бўлган ракета синовини муваффақиятли ўтказди.

Бу билан Ҳиндистон қитъалараро учадиган ракета яратиш мақсади сари яна бир қадам ташлади.

Ҳиндистоннинг Мудофаа тадқиқотлари ва Тараққиёт ташкилоти матбуот котиби Рави Кумар Гупта “Agni-V” ракетаси якшанба куни белгиланган нишонга текканини билдирди.

Кумар Гупта синов “мақсаднинг ҳамма талабини бажаргани”ни қўшимча қилди.

Ҳиндистон олдин синовдан ўтказган “Agni” ракетаси Покистон ва Хитойнинг ғарбий минтақасигача учиш имкониятига эга бўлган.
XS
SM
MD
LG