Линклар

15 сентябрга ўтар кечаси Ню Йоркдаги қариялар уйида 112 ёшли Салустиано Санчес Баласкес вафот этди.

2013 йил июнида 116 ёшли япониялик Жироэмон Кимура оламдан ўтганидан сўнг Санчес Баласкес дунёдаги энг кекса эркак сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган эди.

Салустиано Санчес Бласкес 1901 йилда Испанияда дунёга келган.

17 ёшида у акаси ва дўстлари билан Кубага бориб шакарқамиш етиштириш билан шуғулланган. 1920 йилда Кубадан АҚШга кетган.

Санчес-Бласкес Кентукки штатида кончи бўлиб ишлаган. Унинг ортида икки фарзанд, етти набира, 15 нафар эвара ва беш нафар чевара қолди.
XS
SM
MD
LG