Линклар

Дунё лидерлари Сурия бўйича АҚШ-Россия келишувини олқишлади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) Россия ТИ вазири Сергей Лавров, Женева ш., 2013 йил 14 сентябр.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) Россия ТИ вазири Сергей Лавров, Женева ш., 2013 йил 14 сентябр.

Дунё лидерлари Сурия ўз кимёвий қуроллари рўйхатини бир ҳафта ичида тақдим этиши ва улар 2014 йил ўртасигача йўқ қилиниши кераклиги борасида АҚШ-Россия эришган келишувни олқишлади.

Женева шаҳрида уч кун давом этган музокаралардан кейин АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай келишувга эришилганини 14 сентябр куни эълон қилди.

Хитой келишув Сурия бўҳронини юмшатиши ва “Суриянинг кимёвий қуроллари муаммосини тинч йўл орқали ҳал этишда ёрдам бериши мумкинлиги”ни билдирди.

Араб Лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий келишувни “сиёсий ечимга бир қадам яқинлашиш” дея бахолади.

Сурия расмийлари битмни “Сурия учун ғалаба” деб атаб, мамлакатга қарши ҳужумни бартараф қилишини айтди.

Сурия мухолифати эса президент Башар Ал-Ассад ваъдасини бажаришига ишониш керак эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG