Линклар

logo-print
Россиянинг давлатга қарашли Газпром ширкати Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФА билан 2015 - 2018 йилларда ФИФАнинг расмий “ҳамкори” бўлиши ҳақида шартнома имзолади.

Келишув феврал ойида Қишки олимпиада ўйинлари ўтказиладиган Сочи шаҳрида ФИФА президенти Зепп Блаттер ва Газпром Бош директори Алексей Миллер томонидан имзоланди.

14 сентябр кунги тантанали маросимда Россия Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этди.

Россия 2018 йилда Футбол бўйича жаҳон кубоги мусобақасига мезбонлик қилади.

Бир неча ўйин Сочи шаҳридаги стадионда ўтказилиши режаланган.

Газпром Олимпиада ўйинларига ҳам ҳомийлик қилади.

Ширкат Сочи олимпиадасига уч миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган.
XS
SM
MD
LG