Линклар

logo-print
Ўзбекистонда ҳар йили ўтказилувчи Tashkent Open халқаро теннис турниридаги бу йилги ғолиблик сербиялик теннисчи Бояна Йовановскига насиб этди.

Йовановски 14 сентябр куни бўлиб ўтган финал учрашувида болорусиялик рақиби Ольга Гворцовани уч сетда - 4-6, 7-5, 7-6 (3) ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи ўринни эгаллаган 21 ёшли Йовановскига 40 минг АҚШ долларилик мукофот пули топширилди.

Tashkent Open халқаро аёллар теннис турнири 1999 йилдан бери ўтказиб келинади. Турнирнинг умумий мукофот фонди 220 минг АҚШ долларига тенг.
XS
SM
MD
LG