Линклар

“Costa Concordia”ни кўтариш бўйича амалиёт бошланди


2012 йилнинг январида Италияиннг Тоскан ороли яқинида узунлиги 290 метрлик круиз кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида 32 одам ҳалок бўлган эди.

2012 йилнинг январида Италияиннг Тоскан ороли яқинида узунлиги 290 метрлик круиз кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида 32 одам ҳалок бўлган эди.

Италияда ўтган йилнинг бошида ҳалокатга учраган “Costa Concordia” круиз кемасини кўтариш бўйича мисли кўрилмаган амалиёт бошланди.

Ўтган тунда авж олган довул туфайли кемани тикка кўтариш операцияси уч соатга кеч бошланди.

Амалиётни олиб бораётган мутахассислар кемани тикка қилиш учун 12 соат вақт кетишини тахмин қилмоқда. Шу пайтгача бунчалик йирик кемани қуруқликка яқин жойда кўтариш амалиёти бўйича таржриб йўқ.

Расмийларга кўра, бир ярим йилдан ортиқроқ вақтдан бери ёнига ағдарилиб ётган кемани кўтариш пайтида ташқарига заҳарли аҳлат сизиб чиқишига аввалдан тайёргалик кўрилган. Бунинг учун махсус тозаловчи қайиқ ва пўкаклар ташланган.

2012 йилнинг январида Италияиннг Тоскан ороли яқинида узунлиги 290 метрлик круиз кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида 32 одам ҳалок бўлган эди.

Ҳозирда одамлар ўлими ва кемани ташлаб кетганликда аёбланаётган “Costa Concordia” капитани устидан суд давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG