Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:49

Москвада Қуръони Карим ҳофизлари йиғилди


Якшанба куни Москвада ўтказилган XIV Қуръон ҳофизлари халқаро танловида биринчи ўринни суриялик қори Ясин ал-Ҳумви эгаллади. Мусобақанинг танлов босқичида 31 нафар иштирокчи орасида ўзбекистонлик Жасурбек Қулбоев ҳам иштирок этди.


14-15 сентябр кунлари Москванинг “Россия” Давлат марказий концерт залида XIV Қуръон ҳофизлари халқаро танлови бўлиб ўтди. Унда Яқин Шарқ, Осиё, Африка, Европадан иштирок этган 31 нафар Қуръон ҳофизидан энг яхшиси деб 24 ёшли Ясин ал-Ҳумви топилди. Иккинчи ўрин Миср Араб Республикасидан келган Муҳаммад ал-Малаванига, ўчинчи ўрин – ливиялик Эрмалли Халифа Салаҳга насиб этди.

14 сентябр куни бўлиб ўтган танловнинг биринчи босқичида мусобақанинг финалида қатнашишга 6 қори ажратиб олинган эди.

Маросим очилишида сўзга чиққан Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Ғайнутдин Россия мусулмонлар жамоатчилигининг Яқин Шарқ, хусусан Сурияда бўлаётган қонли тўқнашувлардан хавотир билдираётганини маълум қилди.

- Қонун асосида сайланган ҳукуматларнинг ағдарилиши ва қурол кучи билан демократия ўрнатилишини биз Афғонистон, Ироқ, Ливия мисолида кўрмоқдамиз. Бу тинч аҳолининг ўлими, шаҳарлар вайронагарчилиги ва яҳлитликнинг йўқолишига олиб келди. Мен суриялик биродарларимга ҳамда бутун жаҳон жамоатчилигига, муроса йўли қанчалик қийин бўлмасин, ярашдан бошқа имконият йўқлигини айтиб ўтмоқчиман. Биз можарони бартараф этишда тинч йўлини ахтаришимиз керак. Бунга бизнинг Яратувчимиз Оллоҳу Таоло даъват этмоқда, деди Сурияда юзага келган вазиятда ҳарбий тўқнашув “гуманитар фожеа”га олиб келишини алоҳида таъкидлаган муфтий Равил Ғайнутдин.

Москвада Қуръони Карим ҳофизлари йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:08 0:00


Бош муфтий ҳакамлар ҳайати аъзолари ва иштирокчиларини таништириб, йиғилганларга мусобақага махсус меҳмон – Қуръони Каримнинг дунёда танилган ҳофизларидан бири Абу Бакр Шатри жаноблари ташриф буюрганини маълум қилди. Ҳофиз Муқаддас Китобдан бир сура ўқиб ўз маҳоратини йиғилганларга намойиш этди.

Ташкилотчилар танловда бир мамлакатдан битта иштирокчи қатнашиши маълум қилишди. Танлов жюриси ҳофизларнинг Қуръонни ёддан билишлари ва уларнинг қироат санъатини ҳисобга олиб баҳолашлари маълум қилинди.
Россия Муфтийлар кенгаши раиси 14 маротаба уюштирилаётган бу мусобақада қатнашишга хоҳиш билдираётган қори ва ҳофизлар сони йилдан йилга ошиб бораётганини айтди.

Ҳар йилгидек, танловда Марказий Осиё давлатлари вакиллари ҳам иштирок этди. Ўзбекистондан Қуръон ҳофизлари танловида Жасурбек Қулбоев, Тожикистондан – Абдуллозода Маҳмуджони ва Қирғизистондан Насрулло Искандаровлар қатнашди.



Озодлик билан суҳбатда мусобақа финалчилари орасидан ўрин ололмаганидан афсус қилмаётганини билдирган ўзбекистонлик ҳофиз Жасурбек Қулбоев, шунга қарамасдан бундай мусобақаларнинг аҳамияти юқори эканини маълум қилди.

- Бундай мусобақалар қанча кўп бўлса, шунчалик қориларнинг яхши ўқишига, ривожланишига хизмат қилади. Албатта, инсонларнинг Қуръони Каримга қизиқишини орттиради. Умуман олганда, бу рамзий бир мусобақа, дейди Ўзбекистон ичқарисида бундай танловларда иштирок этиб келгани, аммо халқаро мусобақада биринчи маротаба қатнашаётганини билдирган бекободлик ҳофиз Жасурбек Қулбоев.

Мусобақа давомида мухлислар орасида ташкилотчи-ҳомийлар томонидан тақдим этилган кичик Ҳажжга учта сертификат уйналди. Бу сертификат ўзбекистонлик, қирғизистонлик ва россиялик мухлисларга насиб этди.
Мусобақа қатнашчилари йирик пул мукофоти, қимматбаҳо совға ва ёрлиқлар билан тақдирланди.

2013 йилнинг декабр бошларида Қуръон ҳофизлари мусобақаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ҳам ўтказилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG