Линклар

Озодликнинг "Эркин микрофон"ига қўнғироқ қилган ўзбекистонликлар хорижда ишлаётган ватандошларига ана шундай тавсия бермоқдалар.

Футбол ишқибози танқид тарафдори

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидан қўнғироқ қилган Аҳмаджон ака Ўзбекистон футболи ҳақида танқидий фикр билдириб, мамлакатда футболни ривожлантириш учун барча вилоятларда футболга эътибор берилиши кераклигини, аммо Сурхондарё вилоятида футбол аянчли аҳволда эканини ачиниб гапирди.

- Футбол Ўзбекистонда қандай ривожланаëтганини ҳамма билади. Футбол тўғрисида кўплаб газеталаримиз бор-ку ҳозир. Бизнинг матбуотимизда фақат бир томонлама ëндошиладиган бўлиб қолаяпти. Фақат бир томонлама, танқид, қаттиқ танқид қилиш керак. Асқар Толибжонов, Рустам Акрамов, Бабаянга ўхшаган одамлар Ўзбекистон футболининг бошида турар экан, бизнинг футболимиз ҳеч қачон ривожланмайди.

Озодлик: Ўзбекистонда футбол янада ривожланиши учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



"Гейлар жамият учун хавфли"

Россиянинг Новосибирск шаҳрида бир гуруҳ ўзбеклар 12 сентябр куни бошқа бир ўзбекистонлик муҳожирни бесоқолбозликда айблаб, жазолади. Бу ҳодиса тасвирланган видеони Озодликка WhatsApp орқали бесоқолбоз экани иддао қилинаётган 37 ёшли ўзбекистонлик устидан жазо акциясини амалга оширган йигитларнинг ўзлари юборди. Улардан бири Озодлик билан суҳбатда бу ишни "ўзбеклар шаънини ҳимоя қилиш" мақсадида қилишганини гапириб берди. Ўзбекистонда бесоқолбозлик қонун билан жазоланади.

АҚШнинг Чикаго шаҳридан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик Аброр аросатда қолган гей йигитлар жамият учун жуда хавфли эканини айтиб, Россиядаги ўзбеклар хатти-ҳаракатини қўллаб-қувватлашини айтди.

- Америкада бунақа аросатда қолган эркаклар жуда ҳам кўп. Ўзи бу нарсага чидаб, бир амаллаб яшаб келаëтган эдик. Энди мана Худо мана шунақа синов берди бизларга. Ўзбекларнинг орасидан ҳам чиқаëтган экан. Энди эшитишим. Илгари эшитган эдим. Мана бу Каримжон деган болани уладинглар. Энди ўзининг оғзи билан гейман деганни эшитишим. Тўғрисини айтсам, одамнинг ғазаби келди. Бу болага ўзи умуман эфирда вақт бермасанглар бўларди. Бунақа одамларни чиқариш керак эмас. Келажакда ўзимизнинг фарзандларимизга уради бу нарса. Бу юқадиган нарса. Россиядаги ўзбеклар мана бу болани самосуд қилишаëтганлиги албатта яхши. Қўллаб-қувватлайман бу болаларни. Тушунаман, бу ëқда ўлдириб юбориб бўлмайди. Ҳозир дунëвий қонун-қоидаларга тўғри келмаëтганлиги учун унақа қилиб бўлмайди. Менинг гапимга қўшилади деб ўйлайман, почти 100 фоиз одам қўшилади. Эркакми, аëлми, каттами, кичикми - ҳаммаси қўшилса керак. Буни қўйсанглар, ҳаммаси “қўшиламиз” дейишади, дейди Аброр.

"Меҳр-оқибатли бўлайлик"

Россиянинг Красноярск ўлкасидан қўнғироқ қилган фарғоналик Қодир ака Красноярск шаҳрида ўзбек йигитига ҳамюртлари кўмак бермагани оқибатида у вафот этганини айтиб, ўзбекларни меҳр-оқибатли бўлишга чақирди.

- Энди бу ерда барибир қийналган одамларни кўриб, ачинасан-да. Бир воқеа айтиб бермоқчи эдим. Гоҳида ўзбеклигимдан жиндай нима қиламан. Красноярскка йигитлар келибди. Бир 60 та одам стройкада ишлаган. Ичида бир йигит стройкада йиқилиб, комага тушиб қолган. 60 та одамга врачлар: “25 минг пул тўплаб беринглар. Тўртинчими, бешинчими кун комада ëтибди. Пул йиғиб берсанглар, қараймиз. Бўлмаса отказной ëзиб беринглар”, деган. Қўшнилари бўлган у ерда. Пулни тўплаб бера олмаган. “Нима қилсанг қилавер”, деган. “Мана олиб кетаверинглар” деб, шу билан олиб кетишган.

Озодлик: Қачон бўлган бу воқеа?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



"Бир-биримизни шилмайлик"

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан қўнғироқ қилган Саидмурод Россиядаги ўзбеклар ёрдам эвазига бир-бирининг пулини шилиб олмасдан, Аллоҳ ризолиги учун холис кўмак берсалар, миллат аҳиллигига ҳисса қўшган бўлишини куйиниб гапирди.

- Мен, тўғриси, виждоним чидай олмай, кўпдан бери мурожаат қилмоқчи бўлиб, топа олмай юргандим. Эшитиб турган ўзбеклар бўлса, илтимос, шуларга бир Худо йўл кўрсатса экан, инсофли бўлиб, шу келган ўзбекларга бешафқатларча, документ қилишга жуда ҳам қийналамиз. Бир хиллар тил билади, бир хилларда муаммо бўлади. Ўша ўзбекларга мурижаат қилади. У ўзимизнинг ўзбек. Ўзимизнинг ўзбек ўзимизнинг ўзбекка посредникчилик қилаяпти...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG