Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:43

Вашингтондаги отишмада олти киши ҳалок бўлди


Отишма маҳаллий вақт билан тонгги соат 08:20лар атрофида бошланди.
Отишма маҳаллий вақт билан тонгги соат 08:20лар атрофида бошланди.
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида рўй берган отишма натижасида камида олти одам ҳалок бўлиб, 12 нафари жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Вашингтондаги ҳарбий флот базаси биноларидан бирида номаълум шахслар томонидан содир этилган отишмада зарар кўрганларнинг кўпчилиги фуқаролар экани айтилмоқда. Полиция ҳодиса жойини қуршаб олган. Ҳалок бўлганлардан камида бир нафари полиция ходимидир.

Отишма маҳаллий вақт билан тонгги соат 08:20лар атрофида бошланди. Хабарларга кўра, ҳужумчилар уч нафар бўлган улардан бири отиб ўлдирилган.

Маҳаллий матбуотда ҳужумни бошлаганлардан бири АҚШ ҳарбий флотининг 50-60 ёшлардаги собиқ зобити бўлиши мумкин. Отишмани бошлаганларнинг яна икки нафари очиқда қолмоқда.

Вашингтондаги денгиз базасида АҚШ ҳарбий флоти оператив штаби жойлашган.

АҚШ Президенти Барак Обама отишмада ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ҳодиса учун масъуллар жавобгарликка тортилишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG