Линклар

2013 йилнинг ўтган 8 ойи ичида Россияда ўзбек автомобиллари савдоси 38 фоизга қисқарган.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, шу йилнинг сентябр ойигача Россия бозорларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмиш 36585 дона автомобил сотилган. Ўтган йили бу давр мобайнида Россияда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган 59452 та машина сотилганди.

Россияда энг харидоргир бўлган Нексия автомобилига ҳам талаб тобора камайиб бормоқда. Дейлик, 2012 йил августида 5786 дона Нексия сотилган бўлса, 2013 йил августида бу автомобилдан Россияда 2856 донагина сотилган.

Маълумотларга кўра, Нексия шу кунда Россияда энг кўп сотиладиган автомобиллар орасида 24-ўринга тушиб қолган.
XS
SM
MD
LG