Линклар

Туркия ҳудудида душанба куни мамлакат ҳаво чегараларини бузиб ўтган Сурия ҳарбий вертолёти уриб туширилди.

Туркия бош вазирининг ўринбосари Булент Аринчга кўра, вертолёт Сурия чегарасидан икки километр берида нишонга олинган.

- Вертолётга ракета отишдан аввал турк ҳарбийлари учувчилардан ноқонуний хатти-ҳаракатларни бас қилишни талаб қилганлар, - деди бош вазир ўринбосари.

Булент Аринч вертолёт Сурия ҳудуди томон учиб бориб қулагани учун унинг экипажи тақдири ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG