Линклар

logo-print
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида душанба куни содир бўлган отишмадан, полиция маълумотларига кўра, 13 киши ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар орасида ўт очган муҳтамал жиноятчилардан бири ҳам бор. Ҳозир унинг икки эҳтимолий шериги қидирилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама ўз телемурожаатида мамлакатда ўқотар қурол қўлланиши ва кўплаб киши нобуд бўлиши бўйича навбатдаги ҳодисани “ақл бовар қилмас зўравонлик”, деб атади.

Ҳужум содир этилган жой АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари бошқармасининг турли идоралари жойлашгани билан маълум ва машҳур. Оқ уйдан беш километрча нарида жойлашган бу ерда уч мингга яқин киши ишлайди.
XS
SM
MD
LG