Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:52

Россияда гиёҳвандларни даволашга кўпроқ маблағ ажратилади


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев гиёҳвандлар даволанадиган реабилитация марказларига ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.

Россия ҳукуматининг Интернетдаги расмий сайтида билдирилишича, бундан мақсад нотижорат реабилитация марказлари кўпроқ беморларни даволашида уларга ёрдам беришидан иборат.

Россия ҳукумати маълумотига кўра, ҳозир Россияда 8,5 миллион одам, яъни, мамлакат аҳолисининг олти фоизи гиёҳвадликка ружу қўйган.

Россияликлар асосан Афғонистонда етиштирилган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилади.

Россия аҳоли жон бошига гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

Россиядаги реабилитация марказлари молия муаммоси сабабли бангиларнинг атиги 5 фоизига ёрдам кўрсата олади.

Россияда ҳар йили 40 мингга яқин одам гиёҳвандлик билан боғлиқ касалликлардан нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG