Линклар

Тожикистонда президент сайловолди кампанияси бошланди


Тожикистон президенти лавозимига даъвогарлардан бири Ойниҳол Бобоназарова.

Тожикистон президенти лавозимига даъвогарлардан бири Ойниҳол Бобоназарова.

17 сентябрдан бошлаб Тожикистондаги сиёсий партиялар ва миллий ижтимоий ташкилотлар президент лавозимига ўз намзодларини кўрсатиши мумкин.

Тожикистонда Социал демократик партия ва таниқли жамоат арбоблари коалицияси ҳисобланган Ислоҳотчи кучлар уюшмаси ҳуқуқ фаоли Ойниҳол Бобоназаровани президентликка номзод сифатида кўрсатишларини билдирган.

Мухолифатдаги Ислом уйғониш партияси Бобоназарова номзодини қўллаш учун сешанба куни партия қурултойини ўтказишни режалаган.

Тожикистондаги энг йирик Халқ демократик партиясининг 1992 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Имомали Раҳмонни президентликка номзод этиб кўрсатмоқчи.

Президентликка даъвогарлар 25 кун ичида рўйхатдан ўтиш талабларини бажариши керак бўлади.

Тожикистонда президентлик сайлови 6 ноябрга белгиланган.
XS
SM
MD
LG