Линклар

Суриялик исёнчилар ҳукумат қўшинларига ҳужум уюштиришда Apple iPad планшет компьютеридан фойдаланмоқда.

Рейтерс ахборот агентлиги 2013 йил 15 сентябр куни чоп этган фотосуратда Озод Сурия Армияси байроғи остида Дамашқ ҳукуматига қарши кураш олиб бораётган “Asood Allah” бригадасининг “Ansar Dimachk” гуруҳи жангчилари қўлбола миномётдан нишонни ўққа тутишда Apple iPad дан фойдаланаётгани акс этган.

Твиттерда тарқатилган хабарларга кўра, исёнчилар қўлбола миномётлардан ҳужум уюштиришда нишонни тўғри олиш учун iPad компьютеридан фойдаланмоқда.
XS
SM
MD
LG