Линклар

logo-print
Америкадаги энг йирик ширкатларидан бири Coca-Cola 2014 йилда Ўзбекистонга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишни режаламоқда.

Бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес форумида ширкатининг минтақавий менежери Олег Пилецкий маълум қилди.

Унга кўра, бу сармоя янги турдаги шарбат ва чой ичимликлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадларига сарфланади.

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли экани айтиладиган Coca-Cola Ўзбекистондаги биринчи заводини 1994 йилнинг март ойида Тошкентнинг “Беш-ёғоч” даҳасида ишга туширган.

Ҳозирда "Coca-Cola Icihmligi Uzbekistаn, LTD" компаниясида беш хил турдаги (Coca-Cola, Coca-Cola Zero, Fanta, Sprite ва BonAqua) салқин ичимликларни ҳар хил қадоқларда ишлаб чиқарилмоқда.
XS
SM
MD
LG