Линклар

Шу йилнинг 1 октябридан ўзбекистонликлар маҳаллий телефон алоқаси ва телеграмма жўнатиш учун кўпроқ пул тўлай бошлайдилар.

Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган янги прейскурантга кўра, эндиликда шаҳарликлар телефон алоқаси учун ойига аввалгидек 1540 сўм эмас, балки 1700 сўмдан, қишлоқларда яшовчилар эса 650 сўм ўрнига 715 сўмдан пул тўлайдилар.

Шунингдек, кейинги ой бошидан ўзбекистонликлар жўнатадиган телеграммасидаги ҳар бир сўз учун 25 сўмдан эмас, балки 31 сўмдан тўлашлари лозим бўлади. Шошилинч телеграммадаги ҳар бир сўз учун эса улар эндиликда 153 сўмдан тўлашлари шарт. Аввал бундай телеграммадаги ҳар сўз учун 123 сўмдан тўланарди.

Ўзбекистонда маҳаллий телефон алоқаси ва телеграмма жўнатиш ҳақлари сўнгги бор 2012 йил августида оширилганди.
XS
SM
MD
LG