Линклар

Мисрда “Мусулмон Биродарлиги” ҳаракатининг матбуот котиби ҳибс этилди


“Мусулмон Биродарлиги” ҳаракатининг матбуот котиби Жеҳад ал-Ҳаддод.

“Мусулмон Биродарлиги” ҳаракатининг матбуот котиби Жеҳад ал-Ҳаддод.

17 сентябр куни Қоҳирада “Мусулмон Биродарлиги” ҳаракатининг матбуот котиби Жеҳад ал-Ҳаддод ўз уйида ҳибсга олинди.

Ал-Ҳаддод сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мисрнинг амалдаги расмийларига қарши катта фаоллик кўрсатаётганди. У хорижий оммавий ахборот воситаларига тез-тез интервю бериб турарди.

Ал-Ҳаддодга қандай айблов қўйилаётгани ҳозирча очиқланмаяпти.

Шу йил июлида исломий қарашдаги президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан кейин армия томонидан дастакланаётган янги расмийлар "Мусулмон Биродарлиги" ҳаракатининг бир неча раҳбари ва юзлаб аъзосини ҳибсга олган.

Мурсийнинг кўплаб тарафдорлари ҳокимиятдан четлатилган президентни қўллаб ўтказилган намойишлар пайтида полиция билан тўқнашувларда ҳалок бўлганлар.
XS
SM
MD
LG