Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябковнинг айтишича, Сурия ҳукумати август ойидаги кимёвий ҳужум ортида исёнкорлар турганини исботловчи ашёвий далилларни Москва расмийларига тақдим этган.

Жаноб Рябков чоршанбага ўтар кечаси Дамашқда суриялик расмийлар билан музокаралар ўтказган музокаралар ортидан бу ҳақда маълум қилди.

–Бизга ашёвий далиллар берилди ва биз уларни ўрганиб чиқишимиз керак бўлади, - деди Рябков.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин эса 21 август куни Дамашқ яқинида содир этилган кимёвий ҳужум Сурияга ташқи кучлар аралашувини таъминлаш мақсадида қилинган фитна бўлиши мумкинлиги ҳам ўрганилиши кераклигини айтди.

БМТ инспекторларининг ҳисоботи Сурияда август ойида кимёвий қурол қўлланилганини тўлиқ тасдиқламоқда.

Аммо, у бундай қурол қўлланилганига ким жавобгар экани ҳақда ҳисоботда гапирилмаган.

АҚШ томони 21 август куни Сурия пойтахти Дамашқ атрофида ҳукумат кучлари уюштирган кимёвий ҳужум ортидан 1400 одам ҳалок бўлганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG