Линклар

logo-print

Хитой ва Ҳонг-Конгда iPhone- 5S телефонларининг бозори чаққон чиқди


U

U

Янги iPhone- 5S телефонларининг Ҳонг-Конг ва Хитойда бозори чаққон бўлиши кутилаяпти.

Мазкур мамлакатлардаги Apple дўконларида 20 сентябрдан сотувга чиқариладиган барча iPhone 5S ва iPhone 5C телефонларига олдиндан буюртма олиниб бўлинган.

Мазкур мамлакатларда Apple ширкатининг янги iPhone 5S ва 5C деб номланувчи янги телефонларига Интернетда буюртма олиш чоршанба кунидан бошланди.

Американинг Apple ширкати 10 сентябр куни Сан Франсискода ўтган тақдимот маросимида iPhone смартфонларининг иккита янги версиясини - iPhone 5S ва iPhone 5C аппаратларини тақдим этди.

iPhone 5C телефони корпуси Apple'нинг бошқа смартфонларидан фарқли ўлароқ асосан пластикдан ишланган бўлиб, нархи арзонроқ. Смартфоннинг ғилофлари эса беш хил рангда сотувга чиқарилаяпти.

Кузатувчиларга кўра, арзон iPhone смартфонлари орқали Apple ширкати ривожланаётган давлатлар бозорларидаги, хусусан Хитой бозоридаги арзон смартфонлар билан рақобатга киришмоқда.

iPhone'нинг шиша ва алюминийдан ясалган версияси эса iPhone 5S деб номланди. Хитой ва Ҳонг-Конг бозорида айнан iPhone 5S га талаб катта экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG