Линклар

Америкаликларнинг 62 фоизи, европаликларнинг 72 фоизи урушга қарши


Америкалик ва европаликларнинг кўпчилиги ўз давлатларининг Сурияга қарши уруш очишига қарши.

"Transatlantic Trends" гуруҳи АҚШ ва Европанинг бир қанча мамлакатида сўров ўтказиб, шундай хулосага келди.

Сўровда қатнашган америкаликларнинг 62 фоизи, европаликларнинг эса 72 фоизи ўз мамлакатларининг Сурияга қарши ҳарбий амалиётларда қатнашишига қарши эканликларини билдиришган.

Сўров амрикаликларнинг 30 фоизи, европаликларнинг эса 22 фоизи ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаган Сурия режимига қарши ҳарбий чора қўллаш керак, деган фикрда эканини кўрсатмоқда.

"Transatlantic Trends" гуруҳи сўровни Франция, Германия, Италия, Холландия, Полша, Португалия, Руминия, Словакия, Испания, Швеция, Британия, АҚШ, Туркияда шу йилнинг 3 июн ва 2 июл оралиғида ўтказди.

Унда ҳар бир мамлакатдан 1000 одам қатнашган.
XS
SM
MD
LG