Линклар

WhatsApp Пахтакор: "Фермерга ҳашарчи-теримчи керакмас, аммо..."


"WhatsApp Пахтакор" блогига 18 сентябр куни йўлланган сурат.

"WhatsApp Пахтакор" блогига 18 сентябр куни йўлланган сурат.

Теримчи блоггерлар бир кунлик овқат учун 23 килодан пахта кесилаётгани, бир дона этак 5 минг сўмдан сотилаётганини ёзмоқда. Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қашқадарё вилоятларидан Озодликка ёзаётган блоггерлар битикларини “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


"Ҳар кунлик овқат учун 23 кило пахта ушлаб қолиняпти"

Озодликка Фарғона водийсидан мактуб ёзган теримчи-блоггер 13 сентябрдан буён пахтада экани ва терим тонгги соат 7 дан бошланаётганини ёзди.

Унга кўра, пахтага олиб борилган талабалар етиб борганидан ярим соат ўтибоқ, далага солинган.

17 сентябр куни “WhatsApp Пахтакор” блогига йўлланган сурат.
Қуйида унинг мактуби ҳеч ўзгаришсиз келтирилмоқда:

"... Men bu yil ... institutiga uqshga kirdm uquv yili 2-sentabrdan boshlandi 13-sentabr kuni bizni paxtaga opketishdi borgan kunimizni uzida yarim soat utmay dalaga haydashdi.Keyingi kun ertalap soat 5 da uygotishdi va huddi biz quldek momili qilishdi domlalar usha kun soat 7 da dalaga chiqdik yomgir yogdi shundaham daladan chqarishmadi oyoqlarimdan zax utib ogridi osha kun abetgacha yomgir va yomgirda sovuqda paxta terdik..."

Бу талаба-теримчи-блоггернинг ёзишича, талабалар куни билан сув-сув ивиб терган пахтанинг 23 килограмми овқат учун кесилмоқда.

"... Biz paxta terganimiz yetmaganday har kungi ovqatimizga 23 kg paxta ushlap qolinadi yana 1 donasi 5000 mingdan etak sotishdi..."

Айни пайтда бу талаба маҳаллий фермерлар билан қурган суҳбатлари мазмунини ҳам йўллади.

Унинг бу суҳбатлардан чиқарган хулосасига кўра, маҳаллий фермерларнинг шаҳарлардан гуррас-гуррас келаётган "оқ билак ҳашарчи"ларга эҳтиёжи йўқ.

"... ulda fermer bilan suhbat qildik u aytdiki bizga studentlar kerak emas bizni azolarimuz bor.20 ta azo 100 ta studentdan kup paxta teradi dedi lekin olib kegandan keyin iloji yuq tergizamiz dedi..."


"Пахта майдонлари қисқариб бормоқда"

Фикрлари нисбатан чуқур ва мулоҳазали кўринган яна бир муштарий эса Ўзбекистон республикасидаги пахта сиёсатидан гап очди.

У Ўзбекистонда ҳануз пахта майдонлари қисқариб бормоқда, деб ёзди.

Унинг битикларини ҳам ҳеч бир ўзгаришсиз чоп этамиз:

"... Агарда эътибор берилган булса утган 2 йил ичида Пахта майдонлари республика хисобида 23 %гача кискартирилди. Сабиби шуки, халкаро статистика 2012 йил хисоби буйича ахоли микдори купайиб бораетгани ва озик-овкат микдорининг ахоли жон бошига нисбатан анча камайганини эълон килди. Шу сабабки юртимизда Президент фармони ва Олий Мажлис карорлари асосида пахта ерлар кискартирилиб, авваламбор Галла ва богдорчилик, дехкончилик, чорвачилик, асаларичиликка кенг имкониятлар очилди..."


"Кўсак тегиб ўлган мактаб боласи"

Ўзбекистонда пахта майдонлари қисқараётгани, бунинг ўрнига эса боғдорчилик ва ғаллачилик кенгаяётганини ёзган муштарий пайта терими давридаги қурбонлардан ҳам гап очди.



Мактаб ўқувчилари Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани пахта даласида. 2012-йил.
Бунга эса Қарши туманида ток уриб ўлган қиз ҳақида Озодлик берган мақола туртки бўлди.

"... Бунака вокеа бухоро вилояти ... жамоа хужалигида жойлашган 22 мактаб ... номидаги шу мактаб боллари (бу гап анча олдинги гап) бир бирига курак отган биттасиники шеригини кузини тешиб кирган уюам ухам улган. Мана бу пахтага анча алокаси бор..."

"Тўй ўтказиш тақиқланди"

“WhatsApp Пахтакор” блогида пахта терими мавсумида тақиқланган маросимлардан гап очилганда, иштирокчилар биринчи бўлиб тўйни тилга олди.

Бир иштирокчининг Наманган вилоятида тўй ўтказиш маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан тақиқланганига жавобан:

"... Пахта терими мавсумида нафакат Наманган балки купгина вилоятларда туй такикланганини гувохи буганман..." деб ёзди Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларида хизмат сафарида бўлишига ишорат қилиган ишчи-теримчи.


"Пахта теримида халқ қийналади, коррупционерга яна мазза"

Фаол блоггеримиз мамлакатдаги амалдорларни бир-бирига боғлаб-чандиб ташлаган коррупция мавзуидан гап очди.

"... Манашу пахта терими мавсумида халк кийналсада лекин коорупция диган иллат кийналмиди Бу иллат айникса институт ректорларидан тортиб коровилу, уша пахта эккан фермергача авж олган. Бу иллат айникса институт ректорларидан тортиб коровилу, уша пахта эккан фермергача авж олган.

Сиз этган зуравонлик у фермер, туман, вилоят хокими ва пойтахт уртасида булади Чунки улар бу ишга боши билан хисоб беради эрта планни уз вохтида бажармаса..."



"Нормани бажариш мажбурий"

Андижон вилоятининг Бўз туманида пахта тераётганини ёзган муштарий саҳар соат 7 дан то кечга қадар пахтазорда экани, кундалик нормани бажариш мажбурий экани ҳақида ёзди.


"...Andijonni Bo'zidamiz 7 yarimda tushyapmiz 60 kg norma..." деди Озодликнинг “WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган муштарий.

Ушбу суратда 17 сентябр куни бир неча теримчи тушга қадар териб олган бир неча этак пахта акс этган.



“WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийси “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган мактуб. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай мактубларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, мактуб ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail:
ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG