Линклар

Ўзбекларни мажбурий меҳнатга жалб қилган рус полициячисига жиноят иши очилди


Россияда ўзбекистонликларни ноқонуний ва мажбурий тарзда ишлатган полиция раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди.

“Регнум” агентлигининг хабар беришича, Ставропол ўлкасидаги Предгорний тумани полицияси раҳбарларидан бири мазкур тумандаги бозорда ишлаётган уч ўзбекистонликни 19 июн куни полицияга олиб келиб, уларни ноқонуний тарзда экспулатация қилган.

Полиция расмийси ўзбекистонликларни полиция биносидаги қурилиш ишларига жалб қилган ва бунинг учун иш ҳақи бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси жиноят иши очган.
XS
SM
MD
LG