Линклар

Toyota ширкати асосчиларидан бири юз ёшида оламдан ўтди


Toyota заводларидан бири.

Toyota заводларидан бири.

Япониянинг Toyota ширкати асосчиларидан бири Эйдзи Тойода 100 ёшида оламдан ўтди.

Эйдзи Тойода корпорациянинг яна бир асосчиси Киичиро Тойоданинг тоғаваччаси эди.

Ширкат ташкил этилганида Эйдзи Тойода оддий ишчилар билан биргаликда меҳнат қилган, 1967 йилдан 1982 йилгача эса Toyota ширкати президенти бўлган.

У “Хонда” ширкати асосчиси Хонда ва “Панасоник” шикрати асосчиси Мацусита каби буюк шахслар қаторида тилга олинади.

Тойода корхона ишчиларининг барчасини сифатли маҳсулот ишлаб чиқраши тўгаракларига жалб қилган ва бунинг ортидан жаҳонда энг ишончли ҳамда сифатли автомобил ишлаб чиқаришга эришган.

Тойода юрак ҳуружидан Toyota Memorial Hospital касалхонасида оламдан ўтган.
XS
SM
MD
LG