Линклар

logo-print

Ассад Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилишга 1 миллиард доллар кераклигини айтди


Башар Ассад.

Башар Ассад.

Сурия президенти Башар Ассад Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида эришилган келишувга асосан ўз кимёвий қуролларини йўқ қилишга тайёр эканини билдирди.

Бироқ Ассад Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилиш учун 1 миллиард доллар маблағ ҳамда бир йилга яқин вақт керак бўлишини билдирди. Шунингдек, Ассад чоршанба куни Fox News телеканалига берган суҳбати чоғида БМТ экспертлари “Дамашқ яқинида кимёвий қурол қўлланилгани тўғрисида аниқ ва ишончли далиллар” топгани тўғрисидаги баёнотларни “ҳақиқатга зид” деб атади.

Сурия президенти 21 август куни юзлаб одамлар ҳалок бўлган ва дамашқ яқинида содир этилган кимёвий ҳужум фитна бўлганини таъкидлади.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати кимёвий хужум Суриядаги қуролланган исёнчилар томонидан амалга оширилгани тўғрисидаги далилларни қўлга киритганини ва бу далил-исботлар тез кунларда Россия томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG