Линклар

Миллий терма жамоага хорижий мураббий келиши мумкин


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийcи Миржалол Қосимов.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийcи Миржалол Қосимов.

Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) президенти миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди. Терма жамоага устозлик қилиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийси Миржалол Қосимов ўрнини ким эгаллаши келаси йил январ ойида маълум бўлади.

Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) президенти миллий терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди. Терма жамоага устозлик қилиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийси Миржалол Қосимов ўрнини ким эгаллаши келаси йил январ ойида маълум бўлади.


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий изланаётганини Озодликка терма жамоанинг матбуот котиби Бахтиёр Маметов маълум қилди. Унга кўра, жамоага янги бош мураббий излаш ҳақидаги қарорни Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) президенти Мираброр Усмонов қабул қилган.

- Бу хабар Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов топшириқлари билан бугун сайтга қўйилди, - деди Бахтиёр Маметов.

2014 йил Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун сентябр ойида Иордания миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтган плей-офф ўйинларида Миржалол Қосимов устозлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мағлубиятга учраб мақсадга эриша олмади.

Шундан сўнг 2012 йил июн ойидан бери терма жамоага бош мураббий бўлиб келган Миржалол Қосимов ўз лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақида ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ариза берган. Бироқ Усмонов унинг истеъфосини қабул қилинмаган эди.

19 сентябр куни ЎФФ расмий сайтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийми лавозимига хорижлик мутахассис изланаётгани эълон қилинди.

Миллий терма жамоа матбуот котиби шу ҳақдаги қарор ЎФФ президенти ва миллий терма жамоа Бош мураббийси ўртасида бўлиб зтган юзма-юз учрашувда қабул қилинганини айтди.

- Буни фақат Мираброр Усмонов билишлари мумкин. Уларнинг номидан ҳозир ҳеч нарса дея олмаймиз. Балки мураббийнинг ўз хоҳишидир бу. Истефога чиқишни сўрагани рост гап. Балки ўша учрашувда икки томон келишган ҳолда, шундай қарор қабул қилинган, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси матбуот котиби.

Бахтиёр Маметов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси лавозимига маҳаллий ва хорижий мутахассислардан номзодлар кўрилишини маълум қилди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси лавозимига ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан ва хорижлик мутахассислардан ҳам номзодлар кўриб чиқилади, - деди Бахтиёр Маметов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси матбуот котиби миллий терма жамоаси янги бош мураббий олдига катта мақсад ва талаблар қўйилишини қўшимча қилди.

- Ўзбекистон охирги йилларда ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяяпти. Шу сабабдан ўша бош мураббийга энг юқори мақсадлар қўйилади ҳар бир мусобақада. Шу сабабдан ҳам янги бош мураббий изланмоқда, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси матбуот котиби.

Бахтиёт Маметовга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким янги бош мураббий бўлиши ҳақидаги қарор 2014 йил январ ойида маълум бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогининг финал босқичига чиқиш учун навбатдаги расмий ўйинни 15 октябр куни Тошкентда Вьетнам миллий терма жамоасига қарши ўтказади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG