Линклар

logo-print
Ўзи таклиф қилган кимëвий қуролларни йўқ қилиш жараëнини амалга ошириш доирасида Москва ҳукумати қўшинларини Сурияга киритиши мумкин.

Россия Қуролли кучлари Бош штабидаги манбанинг маҳаллий нашрларга билдиришича¸ ҳозирда Сурияга юбориладиган ҳарбийлар сони юзасидан маслаҳатлашув бормоқда.

Тахминларга кўра¸ Россия Сурияга радиацион¸ кимëвий ва биологик қуроллардан муҳофаза қилиш бўйича ўз ҳарбий мутахассисларини юборади ва эндиликда Сурияга махсус қўшин киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаментининг ҳарбий жиноятлар бўйича махсус элчиси Стивен Рэпп Сурия президентини инсониятга қарши амалга оширган ҳарбий жиноятлари учун халқаро маҳкамага тортиш лозимлиги ҳақида баëнот берди.

Рэппга кўра¸ Сурияда оддий аҳолига нисбатан амалга оширилаëтган кенг кўламли жиноятлар учун энг олий даражали расмийлар¸ биринчи галда эса¸ президент Ассад масъулдир.
XS
SM
MD
LG