Линклар

Бразилия президенти АҚШ жосуслигига норозилик тариқасида Вашингтон сафарини бекор қилди


Бразилия президенти Дилма Руссефф

Бразилия президенти Дилма Руссефф

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ўз ëзишмаларини махфий кузатиб келганига оид хабарлар муносабати билан Бразилия президенти Дилма Руссефф келаси ой Вашингтонга қилиши белгиланган расмий сафарни бекор қилди.

АҚШ агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Америка махфий хизматлари Бразилия президенти ва унинг ëрдамчиларининг давлатга қарашли Петробрас нефт ширкати раҳбарлари билан электрон ëзишмаларини кузатиб келганини ошкор қилди.

Ҳозирда Россиядан бошпана топган Сноуден матбуотга сиздирган бу маълумот Бразилия ва АҚШ муносабатларини совуқлаштириб юборди.

АҚШ президенти Обама Бразилия президенти ëзишмаларининг кузатиб келинганига оид маълумотни жиддий ўрганиб чиқишга ваъда берди. Оқ уй матбуот хизматига кўра¸ Обама ўз бразилиялик ҳамкасбига сим қоқиб¸ бу масалани муҳокама қилган.

Бразилия президенти¸ агар Сноуден сиздирган маълумот тасдиқланса¸ бу АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг саноат жосуслиги билан шуғуллангани исботи бўлажагини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG