Линклар

Суриянинг Туркия ҳудудига туташ Азаз шаҳарчасида Ғарб томонидан қўлланаëтган Озод Сурия армияси гуруҳлари билан Ал-Қоидага алоқадор исëнчилар ўртасида юзага чиққан тўқнашувдан сўнг¸ Туркия Сурия билан 900 километрлик чегарасидаги ўтиш пунктларидан бирини ëпди.

Туркия расмийларининг Ройтар мухбирига айтишича¸ Онжупинар чегара пости хавфсизлик нуқтаи-назаридан ëпилган ва бу ердан Сурияга инсонпарварлик ëрдами ўтказиш жараëни ҳам тўхтатилган.

Туркия ҳукумати ҳозирга қадар Сурия билан чегараларини умумиятла қочқинлар ўтиши учун очиқ қолдириб келмоқда.

Аммо қуролли тўқнашувлар Туркия ҳудудига яқинлашган кезда¸ Анқара айрим чегара эшикларини ëпишга мажбур қолмоқда.
XS
SM
MD
LG