Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:50

WhatsApp Пахтакор: "Ўқувчи ишчи-теримчига мардикорлик қилаяпти, пул керак..."


Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани 70-мактаб ўқувчилари пахта тераяпти. 2012-йил.
Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани 70-мактаб ўқувчилари пахта тераяпти. 2012-йил.
Қашқадарёдан Озодликка ёзган муштарий мактаб ва коллеж ўқитувчиларининг пахта теримига олиб чиқилиши ўқувчиларнинг пахтага чиқиши ва ҳатто, ташкилот ишчиларига мардикор бўлиб ёлланишига сабаб бўлаётгани ҳақида ёзди. Озодлик блоггерларининг пахтазордан ёзаётган битикларини “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


Озодликка Ўзбекистонда шитоб билан бошланган пахта йиғим-терими ҳақида кузатувлари, гувоҳи бўлгани воқеа-ҳодисалар ҳақида ёзаётган муштарийлардан бири баъзи таҳлилий фикрларини йўллади.

Ўзбекистондаги мактаб ўқитувчилари ва коллеж ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларининг пахта теримига мажбурий сафарбар қилинишини қоралаган бу муштарий мактубини “WhatsApp Пахтакор” блогида тўлиқ чоп этишга қарор қилдик.

Унинг мактуби қуйида ҳеч ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

"... Салом Алешир ака ишларингиз яхшими мен ...жон сизга буни ёзишимдан максад шуки хозирги кунда Узбекистонда бошланган пахта мавсуми ва уни йигиб териб олишда сафарбар килинадиган мактаб ва коллеж укувчилари ва уктувчилари тугрисидадир....


Ўқитувчи қолмаган мактабда ўқувчи нима қилади?..

"... Мени бир нарса уйлантиради мана хозир куп гапирилаяпти укувчиларга пахта тердирмаслик тугрисида ва баъзи бир мактаб ва коллежларда укувчи урнига укитувчилар пахтага чикарилаяпти. Мени бир нарса уйлантиради биринчидан мактабда укитувчи колмагандан кейин мактабга бориб укувчи нима килади?

... ишчига мардикор бўлиб ёлланади...

Пахта терими даврида катталар ва болалар яшайдиган бараклардан бири. Теримчилар полда ухлашади ва кўпинча ичимлик суви бўлмайди.
Пахта терими даврида катталар ва болалар яшайдиган бараклардан бири. Теримчилар полда ухлашади ва кўпинча ичимлик суви бўлмайди.
Пахта терими даврида катталар ва болалар яшайдиган бараклардан бири. Теримчилар полда ухлашади ва кўпинча ичимлик суви бўлмайди.

У хам нима килади мактабда барибир тузукли дарс булмайди домиллалар пахтага кетган булса борганим билан деб мактабга ёки коллежга бормай пахта тергани далага боради. тугрида пахта терса бир икки сум пул ишлайди кейин хозир узи пахтага бормай урнидан бирор бир кишини пахтага юборадиган ташкилотларда ишлайдиган одамлар куп улар бир ойга 100$- 150$ беришаяпти ким борса урнидан укувчилар пулга кизикиб пахтага боришаяпти.

... тўғрида "оқ олтин" бойлигимиз...

Тугри бир тарафдан уйлаб карасангиз ок олтин бизни бойлигимиз уни биз йигиштириб олмасак ким йигиштириб олади биз хам вактига пахта терганмиз пахта териб хеч кандай укувчи улиб колган жойи йук. Хоззир ойига мумайгана пул тулаб тургандан кейин табиий хар бир укувчи укишга боргандан кура пахтага бориб бир икки сум ишлагиси келадида.

... ҳам онасига ёрдам беради...


Яккабоғ тумани Бешкалтак қишлоғида 70-мактабнинг 4-5-6-синф ўқувчилари далада пахта тераяпти. 2012-йил.
Яккабоғ тумани Бешкалтак қишлоғида 70-мактабнинг 4-5-6-синф ўқувчилари далада пахта тераяпти. 2012-йил.
Яккабоғ тумани Бешкалтак қишлоғида 70-мактабнинг 4-5-6-синф ўқувчилари далада пахта тераяпти. 2012-йил.
Мен максатга утадиган булсам демокчи булганим мактабда укитувчи булмаса колган укитувчилар номутаххассис булса она тили укитувчиси математикадан дарс бериб турса сохани тушунмагандан кейин у кандай дарс бера олади бир аммаллаб вактни утказади ёки дарсдан укувчиларга жавоб бериб юборади бекор колган укувчи нима килади опамга онамга ёрдам бераман деб пахтага боради.

... қиссадан ҳисса: Ўқитувчини пахтадан қайтариш керак!

Хозир бизнинг Кашкадарё вил ... туманидаги мактабларда ана шундай холатлар кузатилмокда. Ушанинг учун укувчиларни далага чикиб пахта теришига йул куймаслик учун биринчи навбатда укитувчиларни пахтадан кайтариш керак ана шундагина укувчилар пахта термасдан уз укишларини давом эттиришлари мумкун. Бу хакда олий таълим вазирлиги ходимлари бир оз уйлаб куришса булармиди. Ушанда болалар вояга етмасдан пул топиш тугрисида эмас яхши фанларни уз вактида узлаштириб бир жамиятга фойдаси тегадиган олий малумотли инсон булиш хакида уйлармиди...


WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийси “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган мактуб. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай мактубларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, мактуб ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail: ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG