Линклар

logo-print
Тошкентдаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида қориларнинг 24-республика кўрик танлови якунланди.

Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари иштирок этган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, мураттаб қорилар баҳсида Муҳаммадали Ҳайитбоев ва Мадинабону Мираҳмедова, мужаввид қорилар мусобақасида Комилхон Боқиев ва Муқаддамхон Абдулаҳатова ғолиб бўлган.

Мусобақа ғолибларига дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.
XS
SM
MD
LG