Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ушлаб қолинган вагонлар Қирғизистонга ўтказила бошланди


Ўзбекистон ўз ҳудудида ушлаб турилган Қирғизистонга тегишли вагонларни чегарадан ўтказа бошлади.

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг парламентдаги вакирли Аширбек Темирбаев маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда 22 августдан бери ўтказилмай турилган Қирғизистонга тегишли ёнилғи юкланган 200 та вагонни чегарадан ўтказиш тўғрисидаги сўзлашувлар расмий Тошкент билан сентбяр ойнинг бошида бошланган эди.

Айни пайтда вагонлардан 80 таси Қирғизистонга ўтказилган. Қолган 120 вагон ҳам яқин кунларда чегарадан ўтказилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон томони Қирғизистонга тегишли вагонлар нега ушлаб қолингани юзасидан тушунтириш бермаган.
XS
SM
MD
LG