Линклар

Ўзбекистонлик Шоҳида Бойназарова Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинади.

Шоҳида Бойназаровани Тошкентга қайтариш масаласида Ўзбекистон Бош прокуратураси Россияга мурожаат қилган. Ўзбекистонлик аёл катта миқдорда ҳақ тўланадиган иш ваъда қилиб, ўз ҳамюрти бўлган қизни Дубайга жўнатган. У ерда қиз жинсий қулликка мажбурланган.

Шоҳида Бойназаровага Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 - моддаси 2 –қисми, яъни одам савдоси айби билан жиноят иши очилган.

Мазкур шахс 2013 йилнинг май ойида Ўзбекистон сўрови билан Россиянинг Няган шаҳрида қўлга олинган эди. Россия прокуратураси уни яқин кунларда Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини билдирган.
XS
SM
MD
LG