Линклар

logo-print
Қозоғистондаги “Азат” партияси раиси, мухолифатнинг таниқли намоёндаси Болат Абилов сиёсатни тарк этишга қарор қилди.

У пайшанба куни Facebook саҳифасида сиёсий фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш жуда оғир бўлганини таъкидлади. Абилов бундай қарорга келишига нима сабаб бўлганини айтган эмас.

56 ёшли Болот Абилов Қозоғистондаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У 2000 йилда мухолифатга қўшилган. Унинг яқин сафдошларидан бири Алтинбек Сарсенбаев 2006 йилда ўлдириб кетилган эди.

Абиловнинг ўзи ҳам кўп маротаба турли муаммоларга дуч келган. Масалан, расмий Остона уни молиявий қаллобликларда айблаган. У кўп маротаба жаримага тортилган ва бир неча кунлаб ҳибсда сақланган.
XS
SM
MD
LG