Линклар

logo-print

Жон Керри: БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия билан таҳдид тилида гаплашиши керак


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия кимёвий қуролларини йўқ қилишга доир Россия билан Қўшма Штатлар воситачилигида эришилган келишув шартлари Дамашқ тарафидан бажарилиши учун “чора кўриши керак”, дея баён қилди.

Пайшанба куни Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Керри Хавфсизлик кенгаши Дамашқ келишув шартларини бажаришдан бош тортса, унга ҳарбий таҳдидни ўз ичига олувчи резолюцияни қабул қилиши керак, дея таъкидлади.

Давлат котибининг яна айтишича, БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича мутахассислари яқинда тақдим қилган ҳисобот ўтган ойда Дамашқ яқинида рўй берган кимёвий ҳужум ортида Башар Ассад режими турганини исботлайди. Вашингтон мазкур ҳужумда 1400дан ортиқ одам ҳалок бўлганини айтиб келади.

Керрининг бу баёноти Россия Президенти Владимир Путиннинг кимёвий ҳужумни амалга оширганлар Сурия режими ишлатмайдиган “примитив” технологияларни қўллаган, деган фикрлари ортидан янгради.
XS
SM
MD
LG