Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:55

Силга чалинган нуроталик 10 бола ўқимаяпти


Бу ҳақда болалар даволанаётган касалхона қошида ҳар йили очиладиган махсус синфда 20 йилдан бери ишлаб келган ўқитувчи хабар қилди.


Унинг айтишича, туман молия бўлими бу йил касалхонада даволанаётган болалар учун синф очишга пул ажратмаган. Натижада, бир томондан ўқувчилар билим олишдан маҳрум бўлаётган бўлса, иккинчи томондан ўқитувчилар ишсиз қолмоқда.

- Насриддин Рўзибоевман. Ëшим 58да. Навоий вилояти, Нурота туман тиббиëт бирлашмаси сил касалликлар бўлимининг болалар бўлимида ўқитувчи бўлиб ишлайман.

Озодлик: Касалхонада ишлайсиз-а?

- Ҳа, сил касалликлар бўлимида.

Озодлик: Ўқитувчи нима қилади у ерда?

- Силга чалинган ëш болаларга дарс берамиз. Чунки улар 2-3 ой шу ерда ëтади, даволанади.

Озодлик: Муаммо нимада? Нима учун Озодликка телефон қилаяпсиз?

- Бизларга сентябр ойида синф очиб бермади молия бўлими Рўзиев Ҳабиб ва Бўриев Дилмуродлар. Ўтган йил ҳокимиятга ëздик, Адлияга ëздик, кейин Ооздлик радиосига чиққан эдик, бизларга 6 ойлик иш ҳақи берилмаган эди, сразу ундириб берилди. Адлияга ëзган эдик, адлия бизларга рухсат берди ўқувчиларга дарс беришга. Шу йил “Сентябр ойида ўқитувчилар келамиз. Болалар бор” десак, “Йўқ, сизларга синф очиб бермаймиз. Дарс берманглар” деб айтади.

Озодлик: Касалхонада қанча ўқувчи бор?

- 10та.

Озодлик: Улар ўқишлари керак-а?

- Ҳа.

Озодлик: Демак, бу йил 1-сентябрдан бери улар ўқимаяпти. Шундайми?

- Ҳа, ўқимаяпти. Бизлар дарс бермаяпмиз.

Озодлик: Демак, маош ҳам олмаяпсизлар.

- Йўқ. “Ойлик маош бермаймиз. Очиб бермаймиз” деб молиядан Бўриев Дилмурод ва Молия бошлиғи Рўзиев Ҳабиб шундай деб айтди.

Озодлик: Демак, бизга мурожаат қилишдан мақсад шу вазият тўғрисида туман мутасаддиларига ўзингларнинг позициянгларни билдириб қўйиш. Шунақами?

- Ҳа, шундай. Аввалги сафар мурожаат қилганимизда 6 ойлик иш ҳақини бермаган эди. Озодликка мурожаат қилдик. Озодлик радиоси бизга ëрдам берди. Кейин 6 ойлик иш ҳақи ундириб берилди.

Озодлик: Ажабмас бу галги чиқишингизни эшитиб, туман халқ таълими бўлими мутасаддилари шу масала юзасидан чора кўришса.

- Туман халқ бўлими эмас молия бўлими Ҳабиб Рўзиев ва унинг ўринбосари Бўриев Дилмуродлар булар. Шулар қилаяптида. Шулар тўламаяпти.

Озодлик: Улар пул ажратмаяпти.

- Синф ажратмаяпти. Ҳар йил ажратарди. 20 йилдан бери шу ерда ишлаб юрамиз. Дарс бериб келамиз ўқувчиларгада. Чунки улар 3-4 ойлаб ëтадиган ўқувчилар. Мисол учун 2013 йил февралда силга чалинганларни оиласи билан мажбуран келиб ëтқизиш Сенатда тасдиқланди. Май ойида кучга киритилди. Силга чалинган оилаларни оиласи билан мажбуран ëтқизиш керак стационарга. Чунки улар бошқа кишига юқтиришлари мумкин, дейди навоийлик Насриддин Рўзибоев.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG