Линклар

logo-print

Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот Сурия кимёвий қуролларига оид ахборотни ола бошлади


Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот Дамашқ расмийларидан Сурияга қарашли кимёвий қуроллар арсенали тўғрисидаги ахборотни олганини маълум қилди.

Қароргоҳи Ҳаагада жойлашган ташкилот матбуот вакилининг жума куни маълум қилишича, кимёвий қуролларга доир тафсилотларнинг бир қисми олинган ва яна қўшимча маълумот келиши кутилмоқда.

Президент Башар Ассад режими ихтиёрида 1000 тоннага яқин заҳарлий кимёвий модда борлиги айтилади. Ўтган ҳафта АҚШ ва Россия ўртасида ишлаб чиқилган режага кўра, Вашингтоннинг Сурияга қарши ҳарбий зарба беришининг олдини олиш учун Дамашқ ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларини йўқ қилишга розилик берган.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот жума куни эълон қилган бошқа баёнотга кўра, АҚШ-Россия режасини муҳокама қилиш учун якшанба кунга белгиланган мажлис қолдирилган. Ташкилотнинг мазкур масалага бағишланган йиғини жорий ҳафтада бир неча марта қолдирилган эди. Дипломатик манбаларга кўра, мажлисда муҳокама қилиниши керак бўлган ҳужжат лойиҳаси борасида Вашингтон билан Москва ҳозирча келиша олмаган.
XS
SM
MD
LG