Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

Ўзбекистон пахта саноати мажбурий меҳнатсиз яшай олмайдими?


Оқ олтинни яратган олтин қўллар пул тутмайди, даромад кўрадиган тор гуруҳ эса таннархини кўтармаслик учун мажбурий меҳнатдан фойдаланади.
Оқ олтинни яратган олтин қўллар пул тутмайди, даромад кўрадиган тор гуруҳ эса таннархини кўтармаслик учун мажбурий меҳнатдан фойдаланади.

Ўзбекистонда пахта йиғим терими мавсуми авж палласига чиқиб, миллионлаб ўзбекистонлик далаларга мажбуран сафарбар қилинаётган пайтда ўтказилган Қурултойнинг навбатдаги сони қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш мавзуси муҳокамасига бағишланди.



Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалигининг ислоҳотга муҳтож эканлигини бу соҳада мутахассис бўлмаганлар ҳам айтмоқда.

Уч ярим миллион тонна пахтани қўлда териб олиш учун миллионлаган қўл керак. Ўзбекистон ишчи кучига муҳтож бўлмаган давлат. Ўзбекистонда ишсизлар кўплиги кўпчиликка аëн. Муаммо ишчи кучи етмаслигида эмас балки ишлаган ишига яраша ойликнинг йўқлигида.

Қишлоқ ҳўжалиги ривожланишига йўл қўймаëтган омил меҳнатга яраша даромад олмасликка бориб тақалади.

Оқ олтинни яратган олтин қўллар пул тутмайди. Пахта даромадини олаëтган тор гуруҳ эса таннархини кўтармаслик учун мажбурий меҳнатдан фойдаланади.

Мисрдаги эҳромларни қуллар яратгани каби Ўзбекистоннинг осмонўпар пахта хирмонларини “хлопкараб-пахта қуллари” яратмоқда.

Аммо мажбурий меҳнат умрбод яшаб қола олмайди. Барча пирамидалар сингари мажбурий меҳнат пирамидаси ҳам бир куни тугайди.

Мутахассислар бу тугашнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун ҳалокатли бўлишини айтишади.

Ўзбекистон пахта саноати мажбурий меҳнатга барҳам бериб ислоҳотга юз буриши керак, деганлар ана шу ҳалокатнинг олдини олиш ҳақида гапирмоқдалар.

Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш мавзуси муҳокамасига бағишланган Қурултой дастурида “Ўздонмаҳсулот” давлат ширкатининг қочқинликда юрган собиқ раҳбари 65 яшар Олим Отаев иштирок этиб ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.


XS
SM
MD
LG