Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

1961 йилда АҚШда водородли бомба портлашига бир баҳя қолган


Японияга ташланган атом бомбасидан 260 марта кучли бўлган водород бомбаси 1961 йилда АҚШнинг Шимолий Каролина штатида портлаб кетишига сал қолган.

Шу пайтгача сир тутиб келинган бу ҳодиса ҳақида яқинда АҚШ архивидаги маҳфий ҳужжатлардан маълум бўлди.

Журналист Эрик Шлоссер сўровига кўра, очиқланган ҳужжутларда келтирилишича, кучли бомбалар Голдсборо шаҳри осмонида ҳалокатга учраган B-52 қирувчи учқичига ўрнатилган бўлган.

Ҳалокат оқибатида бомбалардан бири автомат тарзида ишлаб кетган, лекин сўнгги дақиқаларда бомбанинг паст кучланишли релеси ўчиб қолиши натижасида портлаш рўй бермаган.
XS
SM
MD
LG