Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:26

Blackberry ходимлари сонини 40 фоизга қисқартирмоқда


Смартфонлар ишлаб чиқарувчи Канаданинг Blackberry ширкати ишчи-ходимлари сонини 40 фоизга қисқартирмоқда.

Ширкат сўнгги йилларда кўрган зарари туфайли 4 ярим минг ишчисини бўшатиш ҳақида қарор олди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Blackberry кўрган зарар миқдори 2013 йилнинг иккинчи чорагида қарийб 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Blackberry ходимлари қисқариши ортидан ширкат акциялари 20 фоизга арзонлади.

10 йил аввал, асосан тадбиркорлар орасида оммалашган Blackberry смартфонлари сўнгги йилларда iPhone ва Samsung телефонлари билан рақобатлаша олмади.

Ўтган йили ширкат Z30 смартфонларини сотувга чиқарган эди, лекин бу аппарат ҳам ҳаридорлар қизиқишини қозонмади.
XS
SM
MD
LG