Линклар

Ўзбек тоғ чанғичилари Сочи Қишки Олимпиадасига йўлланма олишди


Ўзбекистонлик тоғ чанғичилари Артем Воронов ва Ксения Григоревалар Сочи шаҳрида келаси йил бўладиган Қишки Олимпиада ўйинларига йўлланма олишди.

Ўзбекистон Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, Янги Зелландия шаҳрида ўтказилган квалификация мусобоқаларда Воронов ва Григоревалар чанғи спортининг тез тушиш ва супергигант тури бўйича яхши натижа кўрсата олганлар.

Чанғи спорти Ўзбекистонда оммалашмаган спорт тури саналади. Артем Воронов илк бор Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Ксения Григорева эса 2010 йилда Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлган Қишки Олимпиада ўйинларида қатнашган.

Қишки Олимпиада ўйинлари келаси йили Россиянинг Сочи шаҳрида 7-23 феврал кунлари бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG